Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Таъзир жазосини тайинлаш ҳуқуқи халифанинг ўзигагина қўйиб берилган, у ўзи билганича жазо қўллайверади, деб ҳам бўлмайди. Чунки халифа бор-йўғи жазонинг миқдорини белгилаб беради, холос. Бундан бошқа ишга унинг ҳаққи йўқ. Жазо турларини Шореънинг ўзи белгилаб берган. Қози мана шуларга бўйсунади. Булардан бошқаси билан жазолаши мумкин эмас. Шулардан қайси бири жиноятдан қайтаради, деб билса, ўшанисини тайинлайди. Шунга кўра, халифа таъзир учун жазо белгилаётганда шаръий ҳукмларга бўйсуниши вожиб. У Шореъ белгилаб берган жазоларнигина қўллайди. Шунга биноан, халифа мусодара жазосини қўллаши жоиз эмас. Чунки унинг жоизлигига шаръий ҳужжат ворид бўлмаган. Мусодара товон тўлашга ўхшайди, чунки у ҳам молиявий жазо бўлиб, товон тўлашнинг бир туридир, деб бўлмайди. Негаки мусодара товон тўлашдан бошқа нарсадир. Товон тўлаш жиноят учун мол тўлаш бўлса, мусодара жиноятга сабабчи бўлаётган молнинг ўзини олиб қўйишдир. Улар бир-биридан фарқ қиладилар. Қолаверса, шаръий ҳужжат молиявий жазоларга эмас, товон тўлашга, молни ўзгартиришга ва молни ишдан чиқаришга далолат қилади. Шунга кўра, мусодаранинг молиявий жазолигини рўкач қилиб бўлмайди. Хуллас, мусодарага ҳужжат ворид бўлмаган. Уни наригиларга қиёслаб ҳам бўлмайди. Чунки қиёсга ярайдиган иллатнинг ўзи йўқ. Зеро, мусодара молни эгасидан мажбурлаб тортиб олиб, шаръий эгалик сабабларидан бирортаси ҳам бўлмагани ҳолда унга давлатнинг эгалик қилишидир. Бундай қилиш жоиз эмас.

 

194-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222